%0 Journal Article %A Ozodova, Nargiza %A Rozixodjaeva, Gulnora %A Aytimova, Gulsanam %D 2026 %F arxiv:92340 %I South Aral Region Medical Journal %J South Aral Region Medical Journal; Vol. 2 No. 3 (2026): JANUBIY OROL BO‘YI TIBBIYOT JURNALI; 335-342 %K ички бўйинтириқ вена; веноз дренаж; бош мия веноз гемодинамикаси; нейропсихология; ультратовуш диагностикаси %T БОШ МИЯ ВЕНОЗ ДРЕНАЖИНИНГ БУЗИЛИШЛАРИ ВА УЛАРНИНГ НЕЙРОПСИХОЛОГИК ҲОЛАТГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШДА УЛТРАТОВУШ ДИАГНОСТИКАСИ ИМКОНИЯТЛАРИ %U https://arxiv.universalpublishings.com/id/eprint/92340/ %X Бош мия веноз қон айланиши инсон организмида марказий нерв тизимининг нормал фаолиятини таъминловчи муҳим физиологик механизмлардан бири ҳисобланади. Бош миядан веноз қоннинг чиқиши асосан ички бўйинтириқ венаси орқали амалга ошади. Ушбу венанинг клапан аппарати веноз қон оқимини тартибга солишда ва унинг ретроград ҳаракатини чеклашда муҳим аҳамиятга эга. Бироқ ички бўйинтириқ вена клапанининг морфологик ва функционал хусусиятлари ҳамда уларнинг бош мия веноз гемодинамикаси ва нейропсихологик ҳолат билан боғлиқлиги ҳозирги вақтга қадар етарли даражада ўрганилмаган.Сўнгги йилларда олиб борилган илмий тадқиқотлар бош мия веноз дренажининг бузилиши айрим неврологик ва психосоматик ҳолатлар, жумладан мигрень, бош оғриқлари, транзитор глобал амнезия, когнитив функциялар пасайиши ва бошқа нейропсихологик бузилишлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Шу сабабли бош мия веноз тизими ҳолатини баҳолаш замонавий нейровизуализация ва функционал диагностика соҳаларида долзарб аҳамият касб этади.Мазкур тадқиқотнинг мақсади бош мия веноз дренажининг ҳолатини баҳолашда ички бўйинтириқ вена клапанининг морфологик ва функционал хусусиятларини ультратовуш диагностикаси ёрдамида ўрганиш ҳамда унинг нейропсихологик ҳолат билан эҳтимолий боғлиқлигини таҳлил қилишдан иборат.Тадқиқот Урганч шаҳрида жойлашган “Ультра Веда” клиникада амалга оширилди. Унда веноз гемодинамика бузилишига шубҳа қилинган 72 нафар бемор ҳамда назорат гуруҳи сифатида 45 нафар соғлом кўнгилли иштирок этди. Ультратовуш текширувлари юқори частотали чизиқли датчик ёрдамида B-режим ва М-режим сонография усуллари орқали ўтказилди.Тадқиқот натижалари ички бўйинтириқ вена клапанининг турли морфологик вариантлари мавжудлигини кўрсатди. Клапан табақаларининг сони, ҳаракатчанлиги ҳамда веноз қон оқими хусусиятлари ўртасида муайян ўзаро боғлиқлик аниқланди. Олинган маълумотлар ультратовуш диагностикаси бош мия веноз гемодинамикасини баҳолашда муҳим ва информатив усул эканлигини тасдиқлайди. %Z Imported from URDTI Journal (OAI id oai:ojs2.journal.urdti.uz:article/637)