%T ЎРТА ОСИЁЛИК УЛАМОЛАРНИНГ УСУЛУЛ ФИҚҲ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ %A Мухторов Исроилжон %D 2025 %R oai:ojs.pkp.sfu.ca:article/5207 %K Усулул фиқҳ, фиқҳ, мужтаҳид, Мотуридий, Дабусий, Баздавий, Насафий, Тафтазоний, Ҳанафий мазҳаби, ислом ҳуқуқшунослиги. %X Мазкур мақолада “Усулул фиқҳ” илмининг ислом ҳуқуқшунослигида тутган ўрни ва унинг шаклланиш жараёнида Ўрта Осиёлик уламоларнинг қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида сўз боради. Муаллиф Имом Абу Мансур Мотуридий, Имом Абу Зайд Дабусий, Имом Баздавий, Имом Абдуллоҳ ан-Насафий, Имом Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий ва Саъдуддин Тафтазоний каби буюк уламоларнинг “Усулул фиқҳ” соҳасидаги асарлари ва илмий меросини таҳлил қилади. Шу билан бирга, мазкур олимлар асарларининг кейинги авлод фуқаҳоларига таъсири ва бу илмнинг ривожига қилган хизматлари ёритилган. Мақолада манбалар асосида таҳлил қилинган маълумотлар орқали Ўрта Осиёдаги ислом илмий муҳитида “Усулул фиқҳ” илмининг юксак даражада шакллангани илмий асослар билан исботланади. %L arxiv62759 %I Center for Tech and Media Research %O Imported from MJST Journal (OAI id oai:ojs.pkp.sfu.ca:article/5207) %J Multidisciplinary Journal of Science and Technology