%0 Journal Article %A Ходжамқулова, Ситора %D 2026 %F arxiv:52282 %I Termiz davlat muhandislik va agrotexnologiyalar universiteti %J AGROINNOVATSIYA %K узум %T ТОКДА АНТРАКНОЗ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШ ЧОРАЛАРИ %U https://arxiv.universalpublishings.com/id/eprint/52282/ %X Сўнгги йилларда дунё аҳолиси сонининг йилдан-йилга ортиши, озиқ-овқатга, жумладан узум маҳсулотларига бўлган талабнинг ҳам ортиб боришига сабаб бўлмоқда. Узум (Vites vinifera L.) ўсимлиги дунё миқёсида асосий мева ва озиқ-овқат маҳсулотларидан бири бўлиб, бугунги кунда 100 дан ортиқ мамлакатларда етиштирилмоқда. Дунёда узум бозорининг ҳажми 2024 йилда 215,17 миллиард долларга баҳоланмоқда ва 2029 йилга келиб 303,20 миллиард долларга етиши кутилмоқда, бу прогноз даврида (2024-2029) CAGR даражасида 7,10 фоизга ўсади. FAO маълумотларига кўра, узум йилига 100 миллион тоннадан ортиқ ҳосил олинадиган ҳамда инсон озиқланишида муҳим асосий энергия манбаи ҳисобланади. Ток плантацияларда замбуруғли касалликлардан бири бўлган, антракноз касаллигининг зарари ортиб бораётгани кўплаб мамлакатларда фитопатологлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассисларининг эьтиборини жалб қилмоқда. Бунда, касалликнинг зарарини олдини олишда, уларнинг тарқалиши ва ривожланишини ҳисобга олиб, касалликка қарши курашишнинг илғор ресурстежамкор усулларини қўллаш муҳим аҳамият касб этади. %Z Imported from Agroinnovatsiya (OAI id oai:ojs2.agroinnovatsiya.uz:article/235)