%K тўпиқ синиши; болдир-товон бўғими; репозиция %D 2026 %R oai:ojs2.journal.urdti.uz:article/133 %T ТЎПИҚ СИНИШИ БЎЛГАН БЕМОРЛАРНИ ХИРУРГИК ДАВОЛАШ НАТИЖАЛАРИ %A Фаруҳ Ғафуров %O Imported from URDTI Journal (OAI id oai:ojs2.journal.urdti.uz:article/133) %J South Aral Region Medical Journal %I South Aral Region Medical Journal %L arxiv51649 %X Тўпиқ синишлари 60-70% ҳолларда меҳнатга лаёқатли ёшдаги кишиларда аниқланади. Тадқиқотнинг мақсади турли даражадаги тўпиқ шикастланишлари билан жабрланганларни жарроҳлик даволаш натижаларини таҳлил қилишдан иборат. Бўғим ичи синишлари бўлган беморларни даволаш натижаларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, даволаш натижалари шикастланишнинг тури ва хусусиятига, тўпиқ бўғимидаги конгруэнтликни тиклаш билан суяк бўлакларини репозиция қилиш сифатига боғлиқ. Қониқарли ва қониқарсиз натижалар тўпиқ бўғими бўғим юзаларининг деструкцияси билан икки тўпиқли бўғим ичи синишларида олинган. Амбулатор шароитда тикловчи даволаш мажмуаси реабилитация тадбирлари самарадорлигини оширади, бўғим функциясининг эрта тикланишини таъминлайди ва даволашнинг ижобий натижаларини яхшилайди.