%0 Journal Article %@ 2992-9148 %A T.Jumanov, T.Jumanov %A F.E.Xo’shboqov, F.E.Xo’shboqov %D 2023 %F arxiv:102827 %J TECHNICAL SCIENCE RESEARCH IN UZBEKISTAN %K Cуғориш режими, туп қалинлик, ўғитлаш нисбати, ҳосилдорлик, сифат, чекланган дала нам сиғими, нам сиғими, ялпи, умумий, ҳаракатчан, азот, фосфор калий, гумус, иқтисодий самарадорлик, рентабеллик. %N 1 %P 74-88 %T ҒЎЗА ҲОСИЛДОРЛИГИГА АГРОТЕХНИК ОМИЛЛАРНИ ТАЪСИРИ %U https://arxiv.universalpublishings.com/id/eprint/102827/ %V 1 %X Тажрибада ғўзанинг уч хил туп қалинлиги (гектарига 80; 100 ва 120 минг, шунингдек 1 погонометрда мос равишда 7,2; 9,0 ва 10,8 дона ўсимлик), тупроқнинг чекланган дала нам сиғимига (ЧДНС) нисбатан икки хил суғориш режими (70-70-60 ва 75-75-60 %, шунингдек суғориш тартиби мос равишда 2-3-0 ва 2-4-0) ва икки меъёрдаги ўғитларнинг (NPK) ўзаро нисбатлари (1:0,7:0,5 ва 1:1:0,5) бўлган икки меъёри ўрганилди. Ўғитларнинг йиллик меъёри: N200 P140 ва K100 ҳамда N200 Р200 ва  К100 кг/га ташкил этди. Суғориш режими тупроқни ЧДНС га нисбатан 70-70-60 % бўлган шароитда ўстирилган ғўзаларнинг ҳосилдорлиги 75-75-60 % режимда суғорилган вариантлардаги ҳосилдорликка нисбатан тажрибалар ўтказилган йилларда  юқори бўлишлиги ҳисобга олинди. 70-70-60 % суғориш режимида туп қалинлиги ва ўғитларнинг ўзаро нисбатига боғлиқ ҳолда ўртача 35,4-40,5 ц/га ҳосил олинган бўлса, 75-75-60 % суғориш режимида ҳосилдорлик вариантлар бўйича ўртача 33,5-36,5 ц/га ни ташкил этди. Тажриба вариантларидан териб олинган пахта ҳосилида толанинг микронейр кўрсаткичи 4,3-4,5 ни ташкил этиб, 75-75-60 % суғориш режимига нисбатан 70-70-60 % режимда суғорилган вариантлардан териб олинган пахта толасининг микронейр кўрсаткичи бир оз юқорилиги аниқланди.